2018 йил Ўзбекистондан қанча одам четга кетгани маълум бўлди
Охирги икки йилда чет элга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сони сезиларли даражада кўпайган. Масалан, 2017 йилда бу кўрсаткич 6,8 миллион кишини ташкил этган бўлса, 2018 йилда эса 13,8 миллион кишини ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Худди шундай чет элдан ташриф буюрувчилар ҳам икки баробарга ортган.
Чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг асосий қисми МДҲ давлатларидан Қозоғистон Республикасига 51,6 % (7139,8 минг киши), Қирғизистон Республикасига 23,1 % (3196,8 минг киши) ва Россияга 8,5 %(1178,7 минг киши) ташриф буюрган. Узоқ хорижий давлатлардан эса Жанубий Кореяга (79,7 минг киши), Хитой, АҚШ, Германияга ташриф буюрган.
МДҲ давлатларидан Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқаролари 6015,9 минг кишини ташкил этган бўлиб, бу жами ташриф буюрганларнинг 93,5 % ташкил этади, узоқ хорижий давлатлардан эса 417,1 минг киши (ёки 6,5 %) ташриф буюрган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter