Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2 мингдан зиёд талабаларнинг контракт пули тўлаб берилди

2 мингдан зиёд талабаларнинг контракт пули тўлаб берилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлар ва талабалар форумида иштирок этаётгани ҳақида хабар бергандик.

Хабарингиз бор, кейинги пайтларда келажагимиз эгалари билан ишлашнинг мутлақо янги тизими – «Ёшлар дафтари» ва «Ёшлар дастурлари» ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Олиб борилган амалий ишлар натижасида ўтган 8 ой мобайнида «Ёшлар дафтари»га кирган 430 минг нафар йигит-қизнинг муаммоларини ҳал этиш учун 300 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.

Жумладан, «Темир дафтар»даги оилалар фарзандлари бўлган 2 мингдан зиёд талабаларнинг контракт пули тўлаб берилди.

Бундан буён, ҳар қандай инвестиция лойиҳасининг бош мақсади аввало ёшлар бандлиги масаласини ҳал этишга қаратилиши керак. Бу ҳамма жойда, ўзгармас қоидага айланиши зарур.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар ва талабалар форумида маълум қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг