18 ёшга тўлмаганларга тақиқланган ишлар рўйхати тасдиқланди
Ҳукумат қарори билан (290-сон, 14.07.2023й.) Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхати тасдиқланди.
Рўйхатга кўра, қуйидаги ишларда 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиш тақиқланади, жумладан:
- Кўмирни бойитиш аппаратчиси;
- Қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш аппаратчиси;
- Ер ости кон ишчиси;
- Таркибида олмос бўлган концентратларни меъёрига етказувчи;
- Қора металлар ишлаб чиқариш назоратчиси;
- Олмослар ва ўта қаттиқ материалларни силлиқловчи;
- Иссиқлик тармоғидаги ускуналарни таъмирлаш бўйича чилангар;
- Нефть ва газ қазиб олиш бўйича оператор;
- Газ тақсимлаш станцияси оператори;
- Тиббий препаратларни дозаловчи;
- Тиббий маҳсулотларни тахловчи;
- Юқори частотали ток қурилмаларида пайвандчи;
- Гипсни қиздирувчи;
- Асфальтбетончи;
- Новвой;
- Хамир қорувчи;
- Гўшт маҳсулотларини кесувчи;
- Музқаймоқ тайёрловчи;
- Наққош;
- Йўловчи ташувчи поезд механиги-бригадири;
- Тез тиббий ёрдам станцияларининг навбатчи тиббиёт ходими.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter