Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

14 май. «Аёллар олимпиадаси», биринчи авиайўловчи, Гаага конвенцияси, Биродар Абдураимов 75 ёшда ва бошқа воқеалар

14 май. «Аёллар олимпиадаси», биринчи авиайўловчи, Гаага конвенцияси, Биродар Абдураимов 75 ёшда ва бошқа воқеалар

Фото: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Мустақиллик куни (Исроил).
  • Конституция куни (Филиппин).

Воқеа-ҳодисалар

  • 1607 йил — инглизларнинг Америкадаги илк доимий манзилгоҳи — Жеймстаунга асос солинди.
  • 1610 йил — Франция қироли Генрих IV ўлдирилганидан сўнг 9 ёшли Людовик XIII тахтга ўтирди.
  • 1869 йил — Оқтўба шаҳрига асос солинди.
  • 1900 йил — Парижда II олимпия ўйинлари очилди. Унда биринчи марта аёллар ҳам қатнашди. Аёллар ўртасидаги биринчи олимпия чемпиони — англиялик Шарлотта Купер.
  • 1904 йил — Сент-Луис(АҚШ)да III ёзги олимпия ўйинлари ўтказилди.
  • 1908 йил — Уилбур Райт аэропланда илк йўловчи — Чарлз У. Фэрнасни олиб ҳавога кўтарилди. Парвоз узунлиги 600 метрни, давомийлиги 28,6 сонияни ташкил этди.
  • 1922 йил — Бошқирдистон маркази Стерлитамакдан Уфага кўчирилди.
  • 1927 йил — Мексика футбол федерацияси тузилди.
  • 1941 йил — Парижда немис нацистлари 3600 нафар яҳудийни ҳибсга олди.
  • 1948 йил — мустақил Исроил давлати ташкил этилди.
  • 1954 йил — Гаагада БМТга аъзо мамлакатлар томонидан қуролли низолар пайтида маданий бойликларни муҳофаза қилишга қаратилган Гаага конвенцияси қабул қилинди.
  • 1963 йил — Кувайт БМТ аъзосига айланди.
  • 1975 йил — Киевнинг «Динамо» клуби биринчи марта УЕФА кубок эгалари кубогини қўлга киритди.
  • 1980 йил — Миср президенти Анвар Саодат Фаластин мухторияти бўйича Исроил билан музокараларни тўхтатди.
  • 1981 йил — Малта бетараф давлатга айланди.
  • 1993 йил — МДҲ иқтисодий иттифоқи тузилди.
  • 1993 йил — Литва, Словения ва Эстония Европа кенгашига қабул қилинди.
  • 1998 йил — «Ассошиэйтед Пресс» агентлиги 150 йиллигини нишонлади.

Таваллуд кунлари

  • 1836 йил — Вилҳелм Стейниц, шахмат бўйича биринчи жаҳон чемпиони.
  • 1943 йил — Биродар Абдураимов, ўзбек футболчиси ва мураббийи.
  • 1944 йил — Жорж Лукас, америкалик кинорежиссёр, продюсер, сценарийнавис.
  • 1951 йил — Роберт Земекис, америкалик кинорежиссёр ва продюсер.
  • 1961 йил — Тим Рот, инглиз киноактёри.
  • 1984 йил — Марк Цукерберг, «Facebook» асосчиси ва раҳбари.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг