Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

136 нафар мансабдор номақбул иши учун жаримага тортилди

136 нафар мансабдор номақбул иши учун жаримага тортилди

Фото: Xabar.uz

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Бунёд Абдуллаев маълум қилди.

Қайд этилишича, 2020 йил давомида ўтказилган давлат экологик назорати натижаларига кўра дарахт ва буталарни ноқонуний кесилиши билан боғлиқ жами 3 960 та ҳуқуқбузарлик аниқланган.

Ноқонуний дарахткесарларнинг 136 нафари мансабдор шахслар.

Ҳуқуқбузарларга жами 4,578 млн.сўм жарима солинган, ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори эса – 15,305 млн.сўм.

Аниқланишича, жами 2 724 м3 бута, 7 812 дона дарахт шундан, 3 428 дона қимматли ва 4 384 дона камёб ва қимматбаҳо дарахтлар ноқонуний равишда кесилган.

18 та ҳолат бўйича қонунбузарлик содир этган шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Ҳуқуқбузарлардан 127 та қурол-аслаҳалар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг