Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

13 апрель. Америка фили, русларнинг троллейбуси, «сояда қолган» Антонио Меуччи ва бошқа муҳим воқеалар

13 апрель. Америка фили, русларнинг троллейбуси, «сояда қолган» Антонио Меуччи ва бошқа муҳим воқеалар

Байрам ва муҳим саналар

  • Бутунжаҳон рок-н-ролл куни.
  • Сонгкран — Янги йил (Таиланд, Непал).
  • Миллий кун (Чад).

Воқеа-ҳодисалар

  • 1111 йил — Генрих V Муқаддас Рим империяси императори.
  • 1204 йил — Константинопол Тўртинчи салиб юриши қатнашчилари томонидан босиб олинди ва талон-торож қилинди.
  • 1598 йил — Францияда диний урушлар тугади.
  • 1640 йил — Англияда Қисқа парламентнинг йиғилиши.
  • 1759 йил — Берген жангида французлар ғалаба қозонди.
  • 1796 йил — Америкага биринчи фил олиб келинди.
  • 1869 йил — Америкалик Жорж Вестигҳауз темирйўл тормози учун патент олди.
  • 1870 йил — Нью-Йоркда «Метрополитен» санъат музейига асос солинди.
  • 1902 йил — Петербургда Россиядаги биринчи троллейбус синовдан ўтказилди.
  • 1904 йил — Порт-Артурда «Петропавловск» броненосецининг портлашидан рассом Василий Верешчагин ва вице-адмирал Степан Макаров ҳалок бўлди.
  • 1919 йил — Корея Республикасида Муваққат ҳукуматнинг тузилиши.
  • 1923 йил — Лондонда «Уэмбли» стадионининг тантанали очилиши.
  • 1934 йил —  Саратов (Россия)да қурилаётган темирйўл кўприги бузилиб кетди. Тахминан 150 киши чўкиб нобуд бўлди.
  • 1934 йил — «Челюскин» экспедицияси экипажи ва қатнашчиларини қутқариш амалиётининг тугаши.
  • 1941 йил — Совет-япон ҳужум қилмаслик тўғрисидаги пакти имзоланди.
  • 1944 йил — Симферополнинг фашистлардан озод қилиниши.
  • 1945 йил — Совет қўшини Венани ишғол қилди.
  • 1962 йил — «The Beatles» гуруҳининг «Star Club»даги биринчи чиқиши.
  • 1975 йил — Байрутда фаластин жангарилари ва «Катаиб» христиан партияси отрядлари ўртасидаги тўқнашув Ливанда фуқаролар урушини бошлаб берди.
  • 1975 йил — Чадда давлат тўнтариши.
  • 2001 йил — Мисрда археологлар олтин суви югуртирилган 22 та мумиёни топишди.

Таваллуд кунлари

  • 1519 йил — Екатерина Медичи, Франция қироличаси.
  • 1743 йил — Томас Жефферсон, АҚШнинг 3-президенти.
  • 1808 йил — Антонио Меуччи, италян ихтирочиси, телефоннинг ҳақиқий ихтирочиси (Александр Беллдан беш йил олдин ихтироси учун патент олган).
  • 1892 йил — Роберт Уотсон-Уатт, шотланд физиги, 1935 йили радарни ихтиро қилган.
  • 1906 йил — Сэмюэл Беккет, ирланд ёзувчиси, 1969 йили Нобел мукофотини қўлга киритган.
  • 1960 йил — Руди Фёллер, немис футболчиси ва мураббийи.
  • 1963 йил — Гарри Каспаров, шахмат бўйича жаҳоннинг 13-чемпиони.
  • 1978 йил — Карлес Пуйол, каталон футболчиси («Барселона»)
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг