112 ёш оила «Ёшлар куни»ни янги уйда нишонламоқда
Мамлакатимизда кенг нишонланаётган Ёшлар кунида Термиз шаҳридаги Саховат маҳалласида ёш оилалар учун учта тўрт қаватли кенг, шинам уй фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бериб ўтди.
Янги уйлар икки ва уч хонали бўлиб, бу ерда ёш оилаларнинг тўкин, фаровон ҳаёт кечириши учун барча шароитлар яратилган. Фарзандлари учун замонавий ўйин майдончалари ҳам қурилган.
Мамлакатимиз тараққиётида фаол иштирок этаётган, Давлат мукофотларига сазовор бўлган, фан, таълим, маданият, спорт каби соҳаларда юксак натижаларга эришган ёшлар учун барпо этилган кўп қаватли уйларнинг бошланғич тўлов бадалисиз имтиёзли ипотека кредити асосида берилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter