Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

10 ойлик танаффусдан сўнг Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида доимий авиарейслар тикланди

10 ойлик танаффусдан сўнг Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида доимий авиарейслар тикланди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги доимий авиақатновлар тикланди. Рейслар 2020 йилнинг март ойида коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилганди. Бу ҳақда «Ховар» ахборот агентлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, мамлакатнинг коронавирусга қарши кураш штаби қарори билан Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги доимий авиақатновлар тикланган.

Қўшни давлат билан авиақатновлар 2020 йил март ойида коронавирус пандемияси туфайли тўхтатиб қўйилган эди. Энди, келишувга биноан, ҳафтанинг чоршанба кунлари «Ўзбекистон ҳаво йўллари», жума кунлари «Сомон Эйр» авиакомпанияси рейслари амалга оширилади.

Йўловчилар учишдан олдин 72 соат ичида COVID-19га ПЗР тестини топшириб, тиббий маълумотнома тақдим этишлари керак бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг