1 майдан Россияда патент тўлови реквизити ўзгаради
2021 йил 1 январдан Россиянинг Федерал солиқ хизматига мажбурий тўловларни амалга оширишнинг янги қоидалари кучга кирди.
Шу муносабат билан, тўловларни амалга ошириш реквизитлари, шу жумладан чет эл фуқаролари учун патент тўловини тўлаш реквизити ҳам ўзгарган.
2021 йил 1 январдан 30 апрелгача эски ва янги реквизитларни кўрсатиш мумкин бўлган давр эди. Бироқ, 2021 йил 1 майдан бошлаб фақат ғазначилик ҳисобварағининг янги реквизитлари кўрсатилиши керак бўлади.
1 майдан тўлашдан олдин реквизитларингизни текширинг ва барча маълумотлар тўғрилигига ишонч ҳосил қилинг. Акс ҳолда, патент учун аванс тўлови ҳисобга олинмайди ва патент бекор қилинади.
1 майдан патент тўлови учун янги реквизит маълумотлари ушбу ҳаволада келтирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter