Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

50 минг гектар ер 100 мингта камбағал оилага бўлиб берилади

50 минг гектар ер 100 мингта камбағал оилага бўлиб берилади

Фото: Xabar.uz

Президент йиғилишида бир йил давомида яна 50 минг гектар ерни 100 мингта камбағал оилага бўлиб бериш режалаштирилгани маълум қилинди.

Ушбу ерларда “компания – кооператив – деҳқон хўжалиги” тамойили асосида деҳқончилик ва боғдорчилик ташкил этилади. Бунда, ердан уч хил даромад олинадиган янги тизим яратилади:

- қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчи ва экспорт қилувчи катта компания камбағал оилалардан ерни иккиламчи ижарага олади;

- ёки ер эгалари улушдор сифатида кооперацияга бирлашиб, компаниялардан буюртма олади ва топилган даромад улар ўртасида тақсимланади;

- ҳар икки ҳолатда ҳам ушбу аҳоли ерда ўзи маҳсулот етиштириб, бунинг учун ойлик олади.

Яъни, камбағал оила ўзига берилган ердан янада самарали фойдаланиб, ойлик олиш билан бирга, ижара ёки дивиденддан даромад кўради.

Мутасаддиларга вилоят ҳокимлари билан биргаликда бу орқали камида 200 минг аҳолини банд қилиш топширилди.

Ҳозир саноатда энг кўп иш ўрни яратадиган соҳа – тўқимачилик.

Тадбиркорлар 2 йил аввал тайёр трикотаж, бўялган мато ва газлама корхоналарига ижтимоий солиқдан берилган имтиёзни узайтириб беришни сўрамоқда.

Агар корхоналар камбағал аҳолини банд қилса, ўша ишчига ижтимоий солиқдан имтиёз яна уч йилга сақланиб қолади.

Ушбу имтиёз нафақат тўқимачиликка, балки барча соҳадаги корхоналарга берилади.

Бу имкониятдан фойдаланиб, тўқимачилик, қурилиш материаллари, чарм-пойабзал ва ҳунармандчиликда 120 минг, деҳқончилик ва чорвачиликда 120 минг, қурилиш соҳасида 25 минг, электротехникада 20 минг камбағал аҳолини ишли қилиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг