Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги солиқ кодекси «Open space» форматида муҳокама қилинди

Янги солиқ кодекси «Open space» форматида муҳокама қилинди

Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази жамоатчилик билан алоқалар хизмати

19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ)да янги таҳрирдаги солиқ кодекси лойиҳасининг «Open space» форматидаги муҳокамаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази жамоатчилик билан алоқалар хизмати хабар берди.

ИТИМ директори О. Хакимов давра суҳбати иштирокчиларга, Биринчи Ҳукумат Акселератори «Open space» майдончасида соҳаларда юзага келган масалаларни ечиш зарурати туғилганда мутахассислар, экспертлар, давлат ташкилотлари вакилларини жалб этган ҳолда бир мақсадда бирлаштиришга мўлжалланганлигини таъкидлади.

Таъкидлаш жоизки, янги таҳрирдаги солиқ кодекси лойиҳаси тўғридан-тўғри кучга кирувчи ҳужжат бўлиши кўзда тутилган. Шу мақсадда янги лойиҳа солиққа тортиш масалаларини, шу жумладан солиқ ставкаларини тартибга солувчи қонун ости ҳужжатларининг қоидаларини ўз ичига олади. Ҳужжат хорижий мамлакатлар тажрибасидан унумли фойдаланган ҳолда амалиётдан ўтган тамойилларини ва солиқ йиғиш усулларини ўз ичига олади.

Шу билан бирга, янги таҳрирдаги солиқ кодекси лойиҳасининг умумий қисми (солиқ маъмурчилиги масалалари) ва махсус қисми (солиқларни ҳисоблаш ва тўлашнинг асосий қоидалари) га бўлинишни назарда тутувчи амалдаги тузилмаси сақланиб қолган.

Янги таҳрирдаги солиқ кодекси лойиҳасида солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш меҳанизмини такомиллаштириш, шунингдек, солиқ солишнинг барча элементларини спецификация қилиш ва тартибга солишни кўзда тутади.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари Д. Султонов тадбиркорлар томонидан солиқ органларига нисбатан асосий даъвоси коррупция ва малакасиз ходимлар томонидан ортиқча текширишлар бўлганини таъкидлаб ўтди.

Унга кўра, барча текширувлар Давлат солиқ қўмитаси орқали солиқ тўлашдан бўйин товлаш схемаларини аниқлаш ва олдини олиш механизмлари асосида ўтади. Шу билан бирга, йирик солиқ тўловчилар, солиқ қонунчилигини амалга ошириш даражасидан қатъий назар, вақти-вақти билан текшириладилар.

Шунингдек, мутахассислар қўшимча қиймат солиғи бўйича ҳам тўхталиб ўтишди:

– Камерал текширувдан кейин ҚҚС бўйича «манфий» сальдони қайтариш ҳуқуқи берилади. Соддалаштирилган тартибда «манфий» сальдо йирик солиқ тўловчилар ва банк кафолатини тақдим этган хўжаликларга қайтарилади. Асосий воситаларни, шу жумладан кўчмас мулкни сотиб олиш (қуриш) учун бир марталик ҚҚС жорий этилади. Шунингдек, ҚҚСни хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалга оширишнинг амалдаги тартиби ўрнига имтиёзга эга бўлган элчихоналар ва халқаро ташкилотларга соддалаштирилган схема бўйича қайтариш таклиф этилади. Норезидентлар томонидан кўрсатиладиган электрон хизматлар солиққа тортилади. Хусусан, давлат мулкини ижарага бериш бўйича ҚҚС жорий этилади ва хусусий секторда рақобатни юзага келтиришга замин яратади. Бундан ташқари, ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва тўлаш муддатлари қайта кўриб чиқилади. Шунингдек, катта бўлмаган хўжалик субъектлари учун (айланма маблағи ҳар чоракда 1 млрд. сўмдан кам бўлмаган хўжалик субъектларига) ҳисоб-китобни тақдим этиш муддати ҳар чоракда белгиланади.

Мутахассислар янги таҳрирдаги солиқ кодекси лойиҳасини икки йил давомида мониторинг қилиш шаклида тажрибадан ўтказишни таклиф қилишди. Мониторинг давомида, мутахассислар фикр билдиришлари ва тегишли ўзгартиришлар киритишлари мумкин бўлади.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг