Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёқутистондан учган самолёт олтин сочиб кетди

Ёқутистондан учган самолёт олтин сочиб кетди

«Ан-12» самолёти люк қопқоғи тушиб кетишига қарамай парвозда давом этган ва олтин ёмбиларини сочиб кетган.

Фото: «Telegram-канал «112»

Якутскдан осмонга кўтарилган «Ан-12» самолёти люк қопқоғи тушиб кетишига қарамай парвозда давом этган ва олтин ёмбиларини сочиб кетган.

Якутск аэропорти матбуот хизматининг маълум қилишича, айнан парвоз бошланганда кучли ҳаво оқими туфайли «Нимбус» авиакомпаниясига тегишли бу юк самолётининг чап томон люкидаги қопқоқ отилиб, бортдаги олтинлар тўкилиб кетган. Шундан сўнг экипаж ортга қайтишга қарор қилади ва Якутскдан 12 км наридаги Маган посёлкасига қўнади.

Маълумотларга қараганда, самолёт бортида 10 тоннадан ортиқ олтин ёмбилари бўлган. «YakutiaMedia» олтиндан ташқари бриллиантлар ҳам бўлгани ҳақида хабар бермоқда.

Ҳозир учиш майдони тўлиқ қуршаб олинган ва суриштирув ишлари бошланди. Маълум бўлишича, самолётни парвозга экипажнинг ўзи тайёрлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг