ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиётини 5,5 фоизга ўсишини прогноз қиляпти
Халқаро валюта жамғармаси томонидан эълон қилинган ҳисоботларга кўра геосиёсий зиддиятлар туфайли юзага келган жаҳон савдосидаги узилишлар глобал иқтисодий ўсишга салбий таъсир кўрсатяпти.
Шунга қарамай, Марказий Осиё ва Кавказ минтақасида, жумладан, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Озарбайжон давлатларида иқтисодий ўсиш тендецияси сақланиб қолаётган бўлса, минтақадаги қолган давлатлар ва асосий савдо ҳамкор мамлакатларнинг аксариятида иқтисодий ўсиш суръатлари секинлашиши кутилмоқда.
Халқаро валюта жамғармасининг 2023 йил октябрь ойи ҳисоботига кўра, 2023-2024 йилларда Ўзбекистон иқтисодиётида 5,5 фоиз ўсиш кузатилади.
2023 йилги халқаро молия ташкилотлари томонидан тайёрланган Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиш прогнозларига кўра жорий йилда ялпи ички маҳсулот ўсиши 5,5 фоиз атрофида ва 2024 йилга бориб ушбу кўрсаткич 5,5-5,6 фоизлар атрофида бўлиши кутилмоқда. Қайд этилишича, бунда, 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулотни 4 минг АҚШ долларга етказиш бўйича белгиланган мақсадидан келиб чиқиб прогноз қилинган.
Бунинг учун кейинги йилларда дунёда кузатилаётган иқтисодий ва сиёсий ноаниқликлар қарамасдан Ўзбекистоннинг барқарор ўсишини таъминлаш мақсадида қатор вазифалар белгилаб олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter