Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хусусий корхоналар сони бўйича етакчи вилоятлар номи маълум қилинди

Хусусий корхоналар сони бўйича етакчи вилоятлар номи маълум қилинди

Қайси ҳудудда хусусий корхоналарнинг сони кўп? Давлат статистика қўмитаси бу бўйича маълумотларни тақдим этди. 

Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига жами тадбиркорлик субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 394 234та бўлиб, шундан хусусий корхоналар сони 88 855 тани (22,5 фоиз) ташкил қилди.

Хусусий корхоналар сонининг юқори кўрсаткичлари қуйидаги ҳудудларда қайд этилган:

• Тошкент шаҳрида – 12 779та;
• Фарғона вилоятида – 10 523та;
• Қашқадарё вилоятида – 9 015та;
• Наманган вилоятида – 7 173та;
• Сурхондарё вилоятида – 6 991та.

Иқтисодий фаолият турлари кесимида корхоналар қуйидагича тақсимланди:

• савдода – 33 457та;
• саноатда – 16 007та;
• қурилишда – 7 818та;
• яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда – 7 725та;
• қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида – 6 618та.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг