Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдан 400 000 АҚШ долларига уй сотиб олган хорижлик Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олади

Тошкентдан 400 000 АҚШ долларига уй сотиб олган хорижлик Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олади

Фото: «olx.uz»

Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (ПФ–5731, 28.05.2019 й.) Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, 111 та мамлакат фуқароларига қуйидаги миқдорда кўчмас мулкни сотиб олган тақдирда Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқи берилди:

  • Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида – 400 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;
  • Самарқанд, Бухоро, Наманган, Андижон, Фарғона ва Хоразм вилоятларида – 200 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг бошқа вилоятларида – 100 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда.

Эндиликда гидлар (экскурсия етакчилари), кузатиб борувчи-йўриқчиларнинг хизматлари олий ёки ўрта махсус касб-ҳунар таълим тўғрисидаги дипломи ёки гидлар йўналиши бўйича қайта тайёрлаш тўғрисидаги гувоҳномаси бўлган шахслар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.

Илгари мазкур фаолият фақат Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан бериладиган малака сертификатини олган шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг