Хоразмлик юртдошимиз 2,5 миллиард сўмлик жекпот соҳибига айланди
![Хоразмлик юртдошимиз 2,5 миллиард сўмлик жекпот соҳибига айланди](https://static.xabaruz.com/crop/3/5/720_460_95_3519647590.jpg)
Халқ банки «Шарқона лотто» лотереяси «36 дан 6» ўйинининг 2019 йил 18 сентябрдаги 134-ютуқлар тиражи натижаларига кўра, хоразмлик омадли юртдошимиз Аҳмаджон Жуманиёзов 2,5 миллиард сўмлик ютуқ (жекпот) соҳиби бўлди.
Бугун Аҳмаджон Жуманиёзовга ютуқ суммаси тантанали равишда топширилди.
Аслида «Шарқона лотто» лотереясининг 134-ютуқлар тиражида жекпот суммаси 2 486 679 600 сўм этиб белгиланган эди. Бироқ жекпот соҳиби мазкур тиражда 6 та эмас, балки 10 та рақамни рўйхатдан ўтказган бўлиб, жекпот суммаси билан биргаликда кейинги категориялар бўйича ҳам ютуқ суммаларига, яъни 2 505 273 210 сўмга эга бўлди.
Халқ банки ўйин ташкилотчиси сифатида турли лотереяларни ташкил этиб, 10 та лотерея тури бўйича ўтган даврда минглаб фуқароларимизга 177 млрд. сўмдан зиёд бўлган пул-буюм ютуқларини тўлаб берди.
Ушбу лотереялардан бири – «Омад лотто» сонли, пул ютуқли лотереясининг 21 сентябрдаги 467-ютуқлар тиражида 177 миллион сўмлик жекпот Умрбек Мадраҳимовга насиб қилди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter