Халқ банки янги кредит линияларини очади
Қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш лойиҳаси доирасидаги лойиҳа фақат Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида амалга оширилади. Бу ҳақда Халқ банки ахборот хизмати хабар берди.
Ажратиладиган кредит линияси 10 000дан 250 000 АҚШ долларигача
Лойиҳа бўйича бериладиган имтиёзли давр: 1 йилгача.
Мазкур кредит линияси ҳисобидан ажратиладиган кредитнинг максимал муддати: 5 йилгача.
Кредит ўзлаштирилмаган қисми учун комиссия: йиллик 2,65% миқдорида.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида лойиҳани молиялаштиришдаги улуши: лойиҳа қийматидан 25% дан кам бўлмаган миқдорда.
Кредит ҳисобидан харид қилинадиган асбоб-ускуналарнинг келиб чиқиш мамлакати чекланмаган.
Кредит линияси қуйидаги ҳолатларда ажратилади:
- Деҳқон хўжаликлари учун – зотли қорамоллар ва ускуналар (ихчам сут соғиш аппарати, дон тегирмони, ем тайёрлаш ускуналари) сотиб олиш (ажратиладиган кредит линияси 10000 АҚШ долларгача);
- Фермер хўжаликлари учун – ем-хашак йиғиш техникаларини сотиб олиш (комбайн ва бошқа турдаги ем-хашакни йиғим-теримига ҳамда уни қайта ишлашга мўлжалланган техникалар), сут ва сут маҳсулотларини ташиш махсус техникалари, совитиш сиғимлари, соғиш ускуналари, зотли чорва моллари ва ҳоказоларни сотиб олиш (ажратиладиган кредит линияси 100000 АҚШ долларгача);
- Хизмат кўрсатувчи ва етказиб берувчи хусусий ташкилотлар учун – зоотехник ва ветеринария хизматларини ташкил этиш ёки модернизациялаш ҳамда ем-хашак етиштириш ва ишлаб чиқаришнинг бошқа воситаларини сотиб олиш; (ажратиладиган кредит линияси 10000дан 100 000 АҚШ долларигача);
- Сут маҳсулотларини қайта ишловчи ташкилотлар учун – технологик ускуналарни сотиб олиш ва модернизациялаш, сут маҳсулотларини қадоқлаш линиялари, совутиш камералари, сут ва сут маҳсулотларини ташиш техникаларини сотиб олишга, айланма маблағни тўлдиришга (ажратиладиган кредит линияси 250 000 АҚШ долларигача).
Халқ банкининг хорижий ҳамкорлари сони кўпаймоқда
Айни пайтда Халқ банки «Савдони молиялаштириш» учун Польшанинг «Gospodarstwa Krajowego банки»дан 20 миллион евро миқдорида кредит лимити олди.
Шунингдек, Ўзбекистон-Россия қўшма банки «Aziya-Invest Bank» акциядорлик тижорат банкидан «Савдони молиялаштириш» йўналишида 4 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит лимити олинди.
Ушбу кредит суммалари Халқ банки томонидан Ўзбекистонда савдо ҳажмини кенгайтириш ҳамда молиялаштириш, тадбиркорларга кўпроқ қулайликлар яратиш бўйича мақсадли йўналтирилади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter