Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқ банки Сбербанк билан муҳим келишувга эришди

Халқ банки Сбербанк билан муҳим келишувга эришди

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистон ва Россия ўртасида савдо айланмасини яхшилаш ҳамда ўзбек-рус тадбиркорларига ўзаро тўловларни амалга оширишда қулай муҳит яратиш мақсадида яқинда акциядорлик тижорат Халқ банки ва Сбербанк акциядорлик жамияти ўртасида ўзаро аҳдлашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар берди.  

Эндиликда ушбу меморандумга асосан, икки мамлакат ўртасида халқаро қарз бозорида ҳамкорлик қилиш ва бошқа инвестицион банк операцияларини ҳамда халқаро тўловларни амалга ошириш мумкин бўлади. Шунингдек, савдони молиялаштириш соҳасида фаолиятни амалга оширишда, иқтисодий, молиявий шароит ва ундаги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда тажриба ва маълумотлар алмашишда ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади. Келишув доирасида томонлар ўзаро бизнесни узоқ давом эттириш мақсадида турли семинарлар ҳам ташкил этиб боради.  

Умуман олганда Халқ банки ва Сбербанк ўртасида тузилган ушбу аҳдлашув меморандуми икки томон манфаатларига хизмат қилади.  

Маълумот учун айтиш лозимки, Халқ банки ҳамда Қозоғистоннинг энг йирик банкларидан бири, Россия, Грузия, Тожикистон ва Қирғизистонда бўлинмаларга эга бўлган Ҳалк Банк («Халык банк») ўртасида аҳдлашув муморандуми 2018 йил май ойида имзоланган эди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг