Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқ банки раисининг биринчи ўринбосари ишдан кетди

Халқ банки раисининг биринчи ўринбосари ишдан кетди

Фото: Xabar.uz

Халқ банки Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Дилмурод Нуритдинов ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилган.

Қайд этилишича, Д. Нуритдинов 2020 йилнинг 28 декарида оилавий шароити сабаб ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзган. Банк Кузатув кенгашининг жорий йил 6 январ кунги қарори билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган ва Бошқарув аъзолигидан чиқарилган.

Эслатиб ўтамиз, Дилмурод Нуритдинов 2019 йилнинг октябрида ушбу лавозимга тайинланган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг