Халқ банки Ўзбекистонда биринчи бўлди
Халқ банки «Finastra Fusion Risk» негизида хатарларни ҳамда банк актив ва пассивларини бошқариш тизимида автоматлаштирган Ўзбекистондаги биринчи банк бўлди.
2021 йил 13 июль куни Халқ банки томонидан Халқаро стандарт талабларига жавоб берадиган «FusionRisk дастурий таъминотини татбиқ этиш» лойиҳасини амалга ошириш натижаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманида Халқ банки Бошқарув Раиси Фарҳод Исломович Саламов, Finastra вакиллари ва банк ходимлари жорий қилинган тизимнинг афзалликлари ҳақида сўзлаб беришди.
Fusion Risk қаторига шундай тизимлар кирадики, улар риск-менежмент бўйича бой халқаро тажрибани умумлаштирган бўлиб, турли молиявий хатарларни, шу жумладан, бутун банк миқёсидаги хатарларни ҳам комплекс бошқариш вазифаларини ҳал қилади.
Жорий этилган тизим банкка хатарларни идентификация қилиш, кредит хатари, бозор таваккалчилиги, ликвидлик хатари, фоиз ставкалари ўзгариши хатари, бошқарилувчи метрик хатарлар (ALM / IFRS-9) ва стресс-тест ўтказиш кабиларни бошқариш учун тўлиқ функцияни тақдим этди.
Fusion Risk дастурий таъминоти Халқ банки бизнес жараёнларини оптималлаштиришга имкон беради, IFRS талабларига мувофиқ ҳисоботларни тайёрлаш учун вақт ва меҳнат харажатларини сезиларли даражада камайтиради.
Батафсил маълумот учун: 1106 / 71 210 20 02
Web sayt: xb.uz
E-mail: [email protected]
Telegram-kanal: https://t.me/xalqbankinfo
Telegram-bot: https://t.me/xbInfo_bot
Telegram-bot call center: https://t.me/xalqbankcall_bot
Instagram: xalqbankinfo
Реклама
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter