Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегация Лондонда «Mitsubishi UFG», «LandesbankBaden-Wuerttemberg», «JPMorgan Chase&Co.» раҳбарияти билан учрашди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегация Лондонда «Mitsubishi UFG», «LandesbankBaden-Wuerttemberg», «JPMorgan Chase&Co.» раҳбарияти билан учрашди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегация Лондондаги ташрифи давомида йирик халқаро банклар раҳбарияти билан учрашувлар ўтказиб, ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Жумладан, Бошқарув раиси бошчилигидаги делегация аъзолари «Mitsubishi UFG», «LandesbankBaden-Wuerttemberg», «JPMorgan Chase&Co.» раҳбарияти билан учрашиб кўпгина молиявий масалалар юзасидан фикр алмашишди.

Учрашувларда банклар вакилларига Жамиятнинг умумий фаолияти, мавжуд трансформация жараёнлари ҳамда сўнгги йилларда эришилган натижалар ҳақида батафсил ахборот берилди.

Япониядаги энг йирик молиявий гуруҳ ва дунё банклар рейтингида кучли ўнликда саналадиган «Mitsubishi UFG», «Global Finance» журнали ўтказган сўровномага кўра 2015 йилнинг энг яхши корпоратив банки деб топилган. Албатта, бундай нуфузи баланд банк билан ҳамкорлик қилиш Жамиятнинг молиявий ҳолати мустаҳкамланишига ҳисса қўшиши шубҳасиздир.

Шу сабабли, 2011 йилдан буён глобал тизимли аҳамиятга эга «Mitsubishi UFG» банки билан ўзаро ишончли ҳамкорлик масаласи муғокама қилинди.

Лондондаги ташриф учрашувларга бой бўлди ва «LandesbankBaden-Wuerttemberg» универсал тижорат банки раҳбарияти билан ўтган учрашувни ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.

Германиянинг ушбу йирик банки вакиллари ҳам «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг сўнгги йилларда эришган натижаларини эътироф этишди. Шуни таъкидлаш керакки, «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 700 миллион АҚШ доллари миқдоридаги еврооблигацияларни Лондон биржасига жойлаштирилганини муваффақиятли ҳаракат деб баҳоладилар.

Учрашувда томонлар «Ўзбекнефтгаз» АЖ лойиҳаларини амалга ошириш ва бошқа корпоратив мақсадлар учун ўрта муддатли молиялаштиришни жалб қилиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Лойиҳаларни молиялаштириш имкониятларини муҳокама қилишдан ташқари, Европа экспорт-кредит агентликларидан узоқ муддатли суғурта қопламаларини жалб қилиш йўллари ҳам ўзаро ўрганилди.

«JPMorgan Chase&Co.» АҚШнинг йирик банкларидан бири ҳисобланиб, ушбу банк билан ҳамкорлик қилиш муҳим ҳисобланади. Ўзаро учрашувда томонлар касбий тажриба алмашишнинг истиқболли йўналишларини, шу жумладан турли конференциялар ва семинарлар орқали, амалга оширилаётган лойиҳаларни ва компаниянинг турли хил корпоратив эҳтиёжларини қисқа муддатли молиялаштиришни жалб қилиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Юқорида қайд этилган барча банклар билан доимий алоқа ва ахборот алмашинувини таъминлаш бўйича келишувга эришилди, шунингдек ҳамкорликнинг барча истиқболли йўналишларини ишлаб чиқишга келишиб олинди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг