«Uzbekistan Airways»нинг хориждаги ваколатхоналари тушуми Ўзбекистон тижорат банкларига тушади
«Uzbekistan Airways» АЖ ваколатхоналарининг хорижда очилган ҳисоб-рақамларининг амал қилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори (882-сон, 18.10.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда адлия вазирлиги каналида маълумот бериб ўтилди.
Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб «Uzbekistan Airways» АЖнинг хориждаги ваколатхоналарининг барча тушумлари (эксплуатация харажатлари ва ваколатхоналарни сақлаш харажатларидан ташқари) мажбурий тартибда Ўзбекистон тижорат банкларидаги ҳисоб-рақамларга тушади.
Шунингдек, «Uzbekistan Airways» АЖ ваколатхоналарининг эксплуатация харажатлари Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter