Украин картошкаси: катта ҳосил — катта муаммо
Украин фермерлари картошка етиштиришда тенгсиз, аммо ҳосилни сақлашни билишмайди. Бу ҳақда «Экономические новости» ёзмоқда.
Сайтнинг ёзишича, украин картошкасининг салмоғи ва сифатига бутун дунёда ҳавас қилишади. Ҳосилдорлик зўр: масалан, Европа иттифоқи мамлакатлари картошкадан гектарига ўртача 33 тоннадан ҳосил кўтаришса, украин фермери 45 тоннадан ҳосил олади, ҳатто бу йил айримлари 50 тоннагача картошка олишибди.
Мамлакат аграр сиёсат вазирлиги хомчўтига кўра, бу йил 21,5 миллион тонна ҳосил олинади. Аммо битта катта муаммо бор: ана шу ҳосилнинг ярми ҳам аҳоли дастурхонига етиб бормайди: ё яхши сақлашни билишмагани учун чириб кетади ёки ҳузурини чорва моллари кўради.
Шундан келиб чиқиб, Украина картошка етиштирувчилар уюшмаси мамлакатнинг картошка етиштирувчи илғор мамлакатлар йўлидан бориши лозимлигини таъкидлашмоқда. Тижорий секторда ишлаб чиқариш миқдорини камайтириш баробарида экин майдонлари ҳосилдорлигини янада ошириш, маҳсулотни сотиш учун янги бозорлар очиш, қайта ишлашни йўлга қўйиш керак, дейишмоқда улар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter