Транспорт хизматлари орасида энг талабгир йўналишлар аниқланди
Давлат статистика қўмитасига кўра, 2021 йилнинг январь-апрель ойларида транспорт соҳасида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажмининг сезиларли даражада пасайишига қарамай, хизматларнинг умумий ҳажмида уларнинг улуши устун бўлиб қолмоқда (23,2 фоиз).
Транспорт турлари бўйича хизматлар таркибида автомобил транспорти хизматларининг улуши 54,0 фоиз, қувур транспорти 18,6 фоиз, темир йўл транспорти 13,7 фоиз, ёрдамчи транспорт 8,2 фоиз ва ҳаво транспорти хизматлари 5,5 фоизни ташкил этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter