Тошкентдаги солиқчиларнинг тўртдан бири аттестациядан ўта олмади

Давлат солиқ қўмитасида Тошкент шаҳар солиқ органлари ходимларини аттестациядан ўтказиш якунланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Унинг якунларига кўра, пойтахтдаги давлат солиқ хизмати органларининг 1100 нафар ходимидан 43 фоизи аттестациядан муваффақиятли ўтди, 32 фоизи шартли равишда ўтказилди, 25 фоизи эса синовлардан йиқилди.
Аввал хабар берилганидек, бўшаб қолган ўринларга танлов асосида янги ходимлар қабул қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter