Тошкентда «Любая бизнес хороша» фирмаси очилди
Тошкентда «Любая бизнес хороша» номи остида фирма очилди. Бу ҳақда UPL томонидан хабар тарқатилган.
Фирма 16 августда Давлат хизматлари маркази томонидан рўйхатга олинган. Ташкилотнинг умумий капитали 3 миллиард сўмдан иборат.
Эслатиб ўтамиз, «Любая бизнес хороша» сўзи Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев томонидан тилга олингандан сўнг машҳур бўлиб кетган эди. Ҳоким Alter Ego учун берган интервьюси чоғида бу сўзни гапириб ўтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter