Тошкентда «буханка» нон нархи кескин қимматлашди
Бугундан Тошкентда бир дона қолипли нон («буханка») 2800 сўмдан сотилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда дўконлар витриналарида ушбу нон янги нархда сотилаётгани тасвирлари тарқалди.
Аввалроқ, Молия вазирлиги депертамент мудири Тўлқин Мирзаев бозорларда ун нархи кўтарилгани вақтинчалик ҳолатлиги, нарх ҳали тушишини маълум қилганди.
Шу вақтга қадар буханкани нархи 1600 сўм эди. Демак, ноннинг нархи 1200 сўм га қимматлаган. Айни пайтда бозорларда ун нархи ўртача 12 фоизга оширилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter