Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 45 қаватли осмонўпар бино қурилади

Тошкентда 45 қаватли осмонўпар бино қурилади

Фото: www.facebook.com/tashkentcityibc/photos

Дунёга машҳур «The Ritz-Carlton Hotel Company» люкс классидаги меҳмонхоналар халқаро тармоғи пойтахтимиз марказида барпо этилаётган «Tashkent City» лойиҳаларидан бирида иштирок этади. Бу ҳақда «uz24.uz» хабар берди.

Мазкур лойиҳа доирасида қурилиши режалаштирилган 200 метрлик 45 қаватли бино нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёдаги энг баланд иншоотга айланади.

Қурилиш ишлари билан «Murad Buildings» компанияси шуғулланади, Япониянинг «Nihin Sekkei» ташкилоти конструкция ишларини ўз зиммасига олган.

Қурилиш жараёнлари, харажатлар ва муддатлар, сифат назорати, экология, хавфсизлик ва меҳнат муҳофазаси эса Франциянинг «Bureau Veritas» компанияси, мажмуа ташқи қиёфаси ва дизайни билан «DP Architects» халқаро архитектура бюроси шуғулланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг