Тошкент шаҳрида қанча корхона ва ташкилот борлиги очиқланди
Тошкент шаҳар Статистика бошқармаси маълумотига кўра, 2023 йил 1 май ҳолатига фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 94 508 тани ташкил этмоқда. Шундан, 29 036 таси савдо, 12 192 таси саноат ва 7139 таси қурилиш ташкилотлари.
2023 йил январ-апрел ойларида янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар сони 2022-йилнинг мос даври билан солиштирилганда 322 тага кўпайган.
Ҳудудлар кесимида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг сони:
- Чилонзор тумани – 11 518 та
- Юнусобод тумани – 11 453 та
- Мирзо Улуғбек тумани – 11 171 та
- Олмазор тумани – 9 129
- Шайхонтоҳур тумани – 9 023 та
- Яккасарой тумани – 8 234 та
- Яшнобод тумани – 8 098 та
- Миробод тумани – 7 966 та
- Учтепа тумани – 7 848 та
- Сергели тумани – 5 163 та
- Бектемир тумани – 2 533 та
- Янгиҳаёт тумани – 2 372 та
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter