Тожикистонда «Made in Uzbekistan» шоу-румлар уйи иш бошлади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистонга ташрифи доирасида Душанбе шаҳрида доимий фаолият юритувчи Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган миллий маҳсулотларнинг шоу-руми ўз ишини бошлади.
«Ўзэлтехсаноат» АЖ ахборот хизмати хабар беришича, мазкур шоу-румнинг мақсади Тожикистонга экспорт салоҳиятини ошириш баробарида миллий маҳсулотларимизни халқаро бозорларга кириб боришига эришишдан иборат.
Ушбу шоу-румда «Ўзэлтехсаноат» уюшмасига аъзо 22 та корхонанинг 100 дан ортиқ маҳсулотлари ўрин олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter