Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистон йўловчи поездларининг Ўзбекистон ҳудудидан ўтишида 25 фоиз чегирмалар тақдим этилади

Тожикистон йўловчи поездларининг Ўзбекистон ҳудудидан ўтишида 25 фоиз чегирмалар тақдим этилади

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқарув раиси ўринбосари Акмал Камолов «Рохи охани Тожикистон» давлат унитар корхонаси раҳбари Комил Мирзоали бошчилигидаги делегация билан учрашди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизматининг телеграм канали хабар берди.

Тожикистон Республикасининг аксарият экспорт ва импорт ташувлари Ўзбекистон худуди орқали амалга оширилади. Шу боис учрашувда асосий эътибор транзит юклари олиб ўтишда қўшимча имтиёз ва преференциялар яратиш бўйича амалга оширилиш лозим бўлган тадбирларга қаратилди.

Ўзаро суҳбат чоғида юк ва йўловчи ташишни кўпайтириш масалалари  ҳам атрофлича муҳокама этилди. Олиб борилган музокаралар якунига кўра, Тожикистон йўловчи поездларининг Ўзбекистон ҳудудидан ўтишида 25 фоиз чегирмалар тақдим этиш, Термиз, Қарши ва Самарқанд вокзалларида тўхтаб ўтиш, йўловчиларга намунали хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг