Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

TBC банк гуруҳи Ўзбекистонда ўз операцияларини бошлади

TBC банк гуруҳи Ўзбекистонда ўз операцияларини бошлади

Фото: TBC

«Payme» акцияларини сотиб олган TBC банки Ўзбекистонга кириб келгани ҳақида аввал хабар берилган эди.

Маълум бўлишича, TBC акциядорлик тижорат банки Ўзбекистонда илк банк операцияларини бошлаган. Бошланғич босқичда хизматлар синов тарзида тақдим қилинади.

Ўз стратегияси ва рақамли технологиялардан фойдаланиш устуворлигига мувофиқ, TBC мижозларга асосан бир хил номга эга рақамли банкнинг «Space» онлайн-платформаси орқали хизмат кўрсатади. Шунингдек, мижозлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш янгиланган кейинги авлод жисмоний бўлимлар орқали ташкил этилади. Ушбу турдаги биринчи синов бўлими 2020 йил 26 июнь куни очилди. Бунк янада кенгроқ доирада 2020 йилнинг август ойидан хизмат кўрсатиши мумкин.

Жорий йилда TBC ўз мижозларига қуйидаги маҳсулотларни тақдим қилади:

  • Жорий ва омонат ҳисобварақлар;
  • Онлайн микроқарзлар ва маошга асосланган кредитлар;
  • Банк карталари, пул ўтказмалари ҳамда коммунал ва  бошқа тўловлар, бошқа операциялар;
  • Мақсадли микроқарзлар.

TBC банк гуруҳи ҳақида

Очиқ акциядорлик жамияти 2016 йилда Англия ва Уэльсда рўйхатдан ўтказилган. 2016 йил 10 августда TBC PLC жамияти TBC Bank («TBC Bank») ОАЖ назорат қилувчи компанияга айланди. TBC PLC акциялари Лондон фонд биржасида TBCG белгиси остида котировка қилинади ва FTSE 250 Index рўйхатига киради.

TBC Bank ўз филиаллари ва шуъба компаниялари билан бирга Грузияда етакчи универсал банк гуруҳи ҳисобланади. Грузия Миллий банкининг маълумотларига кўра, 2020 йил 31 март ҳолатига, кредитлар бозорида TBC улуши 39,4 фоизни, нобанк депозитлари бозорида улуши эса 39,8 фоизни ташкил қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг