Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таълим соҳасидаги баъзи ходимлар маоши оширилмоқда

Таълим соҳасидаги баъзи ходимлар маоши оширилмоқда

Фото: Xabar.uz

Мактабгача таълим ташкилотларининг олий маълумотли педагог ходимларининг маоши оширилади. Бу ҳақда вазирлик маълум қилган. 

2023 йил 1 июндан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш бўйича белгиланган тартиб мактабгача таълим ташкилотлари ва ихтисослаштирилган таълим муассасалари учун ҳам татбиқ этилади;

2024 йил 1 январдан бошлаб марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати ходимларининг базавий тариф ставка миқдорлари 1,5 бараварга оширилади;

2024 йил 1 июндан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларининг олий маълумотли педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари умумий ўрта таълим муассасаларининг тегишли педагог ходимлари базавий тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига тенглаштирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг