Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тадбиркорларнинг рейтинги жорий этилади

Тадбиркорларнинг рейтинги жорий этилади

Фото: «Xabar.uz»

«Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори (ПҚ-39-сон, 23.01.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2024 йил 1 февралдан қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорларни аниқлаш ва қўшимча рағбатлантиришни назарда тутувчи Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий этилади.

Рейтинг доирасида тадбиркорлар қуйидаги тоифаларга ажратилади:

«ААА», «АА» ва «А» тоифалар – юқори барқарорлик рейтинги;

«ВВВ», «ВВ» ва «В» тоифалар – ўрта барқарорлик рейтинги;

«ССС», «СС» ва «С» тоифалар – қониқарли барқарорлик рейтинги;

«D» тоифа – қуйи барқарорлик рейтинги.

Рейтинг Солиқ қўмитасининг «Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги» электрон платформасида идоралараро ахборот алмашинуви воситасида автоматик тарзда (онлайн) шакллантирилади ва Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.

Юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлар ҳар йили 20 август – Тадбиркорлар куни арафасида тақдирлаш учун давлат мукофотлари ҳамда «Фаол тадбиркор» кўкрак нишонига тавсия этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг