Сурхондарёдаги янги ГЭС қачон ишга тушиши маълум қилинди
Электр энергияси тармоғини ривожлантириш, барқарор ва узлуксиз электр энергиясини ишлаб чиқариш, хусусан, гидроэнергетика соҳасида янги ГЭСларни ишга тушириш, мавжудларини модернизация қилиш борасида «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти ягона ташкилот ҳисобланади.
Бугунги кунда, Жамият томонидан 30 яқин инвестициявий лойиҳалар асосида ҳудудларда микро, кичик, ўрта ва йирик ГЭСлар қурилиши бошлаб юборилган.
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов томонидан ўтказилган йиғилишда Жамият томонидан яна бир янги ГЭС Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Тўпаланг сув омбори қошида қурилаётган «Зарчоб-1 кичик ГЭС»нинг жорий йил июнь ойида ишга туширилиши маълум қилинди.
Мазкур кичик ГЭСнинг қуввати 37,4 МВтни ташкил этади. Қурилиш ишлари 2017 йилнинг август ойида бошланган эди. «Гидропроект» АЖ томонидан лойиҳалаштирилган мазкур ГЭС «To’palang HPD Platinium» МЧЖ томонидан бунёд этилмоқда.
ГЭС учун зарурий технологик қурилмалар Хитойнинг етакчи компанияси «Dongfang Electric International Corporation» томонидан етказиб берилди.
Ҳозирда мазкур ГЭСда икки навбатда тинимсиз қурилиш ишлари ташкил қилинган бўлиб, ГЭСни белгиланган муддатда ишга тушириш режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter