Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Солиқларни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имконияти берилади, фақат...

Солиқларни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имконияти берилади, фақат...

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ‑5969‑сон Фармонига асосан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиғини тўлашни фоиз ҳисобламаган ҳолда 6 ой муддатга кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш) ваколати берилди.

Молия вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, бунинг учун тадбиркорлик субъектлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига белгиланган тартибда, шу жумладан электрон шаклда солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали ариза берадилар.

Бунда, шахсий кабинети орқали юборилган аризалар давлат солиқ бошқармалари ва Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси томонидан қоғоз ёки электрон кўринишда тақдим этилади.

Мазкур аризалар Фармон билан белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва тегишли идоралар хулосалари билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашига киритилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг маҳаллий солиқлар бўйича кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш) тўғрисида қабул қилингандан сўнг, солиқ тўловчига ва тегишли солиқ органларига ижро учун юборилади.

Маҳаллий солиқларни тўлаш муддатини кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш) тўғрисида қарор қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан кучга киради, агар қарорда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора‑тадбирлар тўғрисида»ги ПФ‑5978‑сон Фармонига асосан микрофирма, кичик корхона ва якка тартибдаги тадбиркорларга қуйидаги имтиёзлар берилмоқда.

Ўз фаолиятини тўхтатган ва (ёки) товарлар (хизматлар) реализациясидан тушуми жорий йилнинг биринчи чорагидаги ўртача ойлик миқдорга нисбатан 50 фоиздан кўпроққа камайган тақдирда, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда:

  • маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза бермасдан туриб айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича – уларни кейинчалик 12 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан;
  • ижтимоий солиқ бўйича – уни кейинчалик 6 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан 2020 йил 1 октябрга қадар фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи олишлари мумкин бўлади. 
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг