Солиқ тизимида янги тайинлов амалга оширилди
Давлат солиқ қўмитаси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармаси Ресурс солиқлари ва бошқа тушумлар бўлими бошлиғи- бошқарма бошлиғи ўринбосари Обидов Султон Хакимович Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди.
Султон Обидов 1980 йилда туғилган, маълумоти олий.Тошкент давлат аграр университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва қурилиши академияси қошидаги Олий безнес мактабини тамомлаган.
Солиқ тизимидаги иш фаолиятини 2001 йилда Тошкент вилояти Чиноз тумани давлат солиқ инспекцияси давлат солиқ инспектори лавозимидан бошлаб, турли лавозимларда фаолият юритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter