Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Шаффоф қурилиш» туфайли бир ойда 400 миллиард сўм тежалди

«Шаффоф қурилиш» туфайли бир ойда 400 миллиард сўм тежалди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилиши давомида «Шаффоф қурилиш» тизими ҳақида сўз юритди. Давлат раҳбари таъкидлашича, ушбу тизим орқали йирик миқдорда пул тежаб қолинган. Бу ҳақда «Xabar.uz» мухбири маълум қилди.

«Жорий йилда ишга туширилган «Шаффоф қурилиш» тизими орқали пудратчиларни очиқ-ошкора танлаб олиш натижасида, бир ойнинг ўзида инвестиция дастурлари доирасида 400 миллиард сўмдан зиёд маблағлар иқтисод қилинди.

Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Самарқанд ва Сирдарёда – 40 миллиард сўмдан, Хоразмда – 35 миллиард сўм, Бухоро, Жиззах, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида – 30 миллиард сўмдан иқтисод қилинган. Ушбу рақамлар барча вилоят ҳокимларига етказилган.

Раматов, Қўчқоров, Мусаев вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга, икки ҳафта муддатда тендерлардан иқтисод қилинган маблағларни тегишли ҳудуддаги инфратузилмавий ва ижтимоий масалалар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга йўналтириш бўйича объектлар кесимида чора-тадбирлар ишлаб чиқсин», — деди президент.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг