Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиядан пул ўтказишда муқобил тизимлардан фойдаланиш тавсия этилди

Россиядан пул ўтказишда муқобил тизимлардан фойдаланиш тавсия этилди

Марказий банк халқаро тўлов тизимлари Россияда фаолиятини тўхтатиши билан у ердан Ўзбекистонга пул ўтказишда муқобил тўлов хизматларидан фойдаланишни тавсия қилган.

«Март ойининг биринчи ярмида вазиятдан келиб чиққан ҳолда айрим халқаро пул ўтказмалари операторлари фаолиятида вақтинчалик узилишлар ёки тўхталишлар кузатилган эди. Ушбу тўхталишларга ўша пайтда вужудга келган ноаниқликлар сабаб бўлган», дейилади банк хабарида.

Айтилишича, Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмаларини амалга оширувчи кўплаб тизимлар йўлга қўйилган бўлиб, баъзи тизимларда узилишлар вужудга келганда уларнинг бошқа муқобилидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг