Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда етакчи ҳудудлар аниқланди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-март ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликлари бўйича маҳсулотлар етиштиришда етакчи ҳудудлар:
Сурхондарёда энг кўп сабзавотлар етиштирилган (19,3 минг тонна);
Тошкент вилоятида энг кўп гўшт (тирик вазнда) етиштирилган (69,0 минг тонна);
Самарқанд вилоятида энг кўп – 273,2 минг тонна сут етиштирилган;
Самарқанд вилоятида энг кўп – 243,7 млн дона тухум олинган;
Тошкент вилоятида энг кўп – 2,6 минг тонна балиқ овланган;
Қашқадарёда 1 596,4 минг бош йирик шохли қорамоллар мавжуд;
Қашқадарёда 4 690,7 минг бош қўй ва эчкилар мавжуд;
Тошкент вилоятида энг кўп – 15 171,9 минг бош паррандалар мавжуд;
Тошкент вилоятида энг кўп – 53,0 минг бош отлар мавжуд.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter