Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда тадбиркорликка қанча пул ва имтиёз берилиши маълум қилинди

Қашқадарёда тадбиркорликка қанча пул ва имтиёз берилиши маълум қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга қилган сафари давомида тадбиркорликка бериладиган эътибор ҳақида гапирди.

— Нишон, Китоб, Ғузор ва Яккабоғ туманларининг саноат газ тармоқлари модернизация қилинади ва ушбу ҳудуд тадбиркорлари барқарор энергия билан таъминланади.

Ушбу мақсадларга, давлат томонидан 600 миллиард сўм ажратилади. Шунингдек, Чироқчи, Миришкор, Деҳқонобод ва Шаҳрисабзда тадбиркорлик инфратузилмаси учун, ҳар йили қўшимча 150 миллиард сўм ажратилади.

Бундан ташқари, тадбиркорларга 300 та давлат объектлари очиқ савдо орқали сотилади, — деди Мирзиёев.

Шунингдек тадбиркорлик учун қуйидаги кредит ва имтиёзлар ажратилади:

– оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида, йилига 1 триллион сўм;

– кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча 100 миллион доллар;

– вилоятдаги тадбиркорларга кредит фоиз тўловларини компенсация қилишга,  қўшимча 100 миллиард сўм ажратилади.

Шунингдек, Чироқчи, Деҳқонобод, Касби, Миришкор ва Нишонда янги ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектлари учун, 2025 йил 1 январга қадар фойда солиғи ставкаси 50 фоизга пасайтирилади ҳамда ер, мол-мулк, айланмадан солиқлар тўлашдан озод этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг