Қашқадарёда қовун пишди
Ҳозирги кунда Қашқадарё вилояти деҳқон ва фермерлари, қолаверса, томорқа эгалари мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини етиштиришга катта аҳамият қаратмоқда. Бу борада Чироқчи туманида лалми майдонлардан қўшимча ерлар ўзлаштирилиб, суғориш учун артизан қудуқлар қазилмоқда.
Эътиборлиси, деҳқон ва масъул идораларнинг изланишлари натижасида маҳсулотларни ҳалқимиз дастурхонига эртароқ тақдим этишга ҳам эришилмоқда.
Воҳада май ойининг бошида тарвуз пишган бўлса, эндиликда қовун ҳам пишди. Айни кунда таъми тилёрар ва харидоргир қовунлар туманнинг Ўтамайли ҳудудида етиштирилмоқда. Пишиб меъёрига келганлари пешма-пеш истеъмолчиларга етказилмоқда.
Уста деҳқонларнинг билдиришича, туманда йилнинг феврал ойиданоқ қовун парваришига киришилади. Бунда асосан «Жиян», «Торпедо», «Аэропорт» каби экспорт талабига жавоб берадиган навлар танланади.
Аввалига уруғлар махсус идишларга экилиб, иссиқхона шароитида ўстириб олинади. Бўйи меъёрига етган кўчатлар кенг майдонга плёнка остига экиб чиқилади. Кунлар исиши билан палаклар баравж ривожланиши учун ниҳоллар усти очилади. Бу усулни қўллаш орқали эрта ҳосил олиш имконияти ошади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter