Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент йиғилишида аграр соҳадаги вазифалар муҳокама қилинди

Президент йиғилишида аграр соҳадаги вазифалар муҳокама қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 18 октябр куни аграр соҳада йил якунигача кутилаётган натижалар ва келгуси йилдаги вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

Уч йил аввал мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган стратегияси қабул қилиниб, катта ислоҳотлар бошланган эди. Жумладан, мева-сабзавот экспорти 1,7 баравар ошиб, 1,1 миллиард долларни ташкил этди. Ғаллачиликда бозор механизмларига ўтилгани натижасида фермерлар даромади 2 бараварга ошди. Аҳолига ерларни бўлиб бериш ҳисобига бу йил қўшимча 1 миллион тоннадан зиёд озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирилди.

Иқлим ўзгариши ва жаҳондаги мураккаб вазият сабабли озиқ-овқат хавфсизлиги асосий масалага айланмоқда. Жаҳонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархи ошиши кутилмоқда. Бундай вазиятда, аввало, аҳоли талабини қондириш ҳамда экспорт имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш керак.

Йиғилишда қишлоқ хўжалиги вазири шу борадаги режалар ҳақида ахборот берди.

Давлатимиз раҳбари соҳадаги долзарб вазифаларни кўрсатиб ўтди.

«Қишлоқ хўжалиги масаласини алоҳида эътиборга олиб, тез-тез муҳокама қилиб бораётганимиз бежиз эмас. Чунки бу иқтисодиётимизнинг тўртдан бир қисмини ташкил қиладиган муҳим соҳа. Бунинг замирида халқимиз фаровонлиги, нарх-наво барқарорлиги, қанча иш ўринлари ётибди», — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг