Президент 600 долларлик металлни қайта ишлаб, 10 минг долларга етказиш лозимлигини таъкидлади
Президент Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳрида металлургия соҳасида ўтказилган йиғилиш давомида бир қатор рақамларни келтириб ўтди ва соҳа ривожи учун бажарилиши шарт бўлган масалаларга тўхталиб ўтди.
«Соҳа рақобатбардош бўлиши учун, малакали кадрлар, илм-фан ва инновациялар зарур.
Мисол учун, 1 тонна қора металл қиймати жаҳон бозорида 600 доллар бўлса, мураккаб пўлат қотишмаларининг нархи тоннасига 10 минг доллардан ошади.
Бундай инновацияга асосланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун, авваламбор, чуқур билимга эга геологлар, тоғ-кон ва металл қуйиш муҳандислари, кимёгар ва технологлар, материалшунослар, Ай-Ти ва логистика каби кўплаб йўналишлар бўйича мутахассислар керак бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари ушбу йиғилишда мамлакат иқтисодиётида металлга бўлган талаб ошиб бориши ва 2026 йилга бориб 6 миллион тоннага етишини таъкидлаб ўтган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter