Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Пирамида»лар сотувга қўйилди

«Пирамида»лар сотувга қўйилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Чорвоқ оромгоҳи» дам олиш масканини (халқ тилида «пирамида») 8 та алоҳида лотларга бўлган ҳолда оммавий савдо жараёнлари бошланганини эълон қилди.

Давлат активларини сотиш икки босқичда ўтказилади.

Биринчи босқичда – талабгорлар олдиндан сараланиб, савдода қатнашиш учун талаб қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлиги, закалат пули келиб тушганлиги, давлат активларидан келгусида фойдаланиш йўналишларига қўйилган талабга нисбатан талабгор томонидан таклиф этилган бизнес концепцияси лойиҳасининг мақбул ёки мақбул эмаслиги кўриб чиқилади.

Иккинчи босқичда – талабгорнинг тижорат таклифлари (сотиб олиш нархи ва тўловни амалга ошириш муддати) ҳамда тўлов қобилияти баҳоланади.

Қайд этилишича, савдонинг биринчи босқичида иштирок этиш учун талабгорлар 2021 йил 15 июль соат 18:00 га қадар керакли ҳужжатларни Давлат активларини бошқариш агентлигига тақдим қилишлари керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг