Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзсаноатқурилишбанкда Ўқитувчи ва мураббийлар куни янгича руҳда ўтказилди

Ўзсаноатқурилишбанкда Ўқитувчи ва мураббийлар куни янгича руҳда ўтказилди

Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Ўзсаноатқурилишбанк Бош офиси ҳамда филиалларида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ёзилган байрам дастурхонига муассаса фахрийлари билан бирга ходимларнинг ота-оналари ҳам таклиф этилди.

1 октябрь нафақат Устоз ва мураббийлар куни, балки бизни ҳаётга тайёрлаган ота-оналаримизнинг ҳам байрамидир. Шу боис Ўзсаноатқурилишбанк томонидан бу йилги байрамга ўзгача тараддуд кўрилди.

Тадбирга мазкур банкда узоқ йиллар меҳнат қилиб айни пайтда нафақада бўлган нуронийлар билан бирга ходимларнинг ота-оналари ҳам таклиф этилди.

Қайд этиш лозимки, бу тажриба банклар орасида биринчи марта айнан Ўзсаноатқурилишбанк томонидан амалга оширилди.

Учрашув давомида ходимлар ота-оналари учун банк офиси бўйлаб экскурсия уюштирилди. Бунда улар ўз фарзандларининг қаерда, кимлар билан, қанақа шароитда ишлаётгани, ишхонадаги бир кунлик ҳаёти қандай ўтиши билан яқиндан танишишди.

– Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан уюштирилган байрам тадбирига ота-оналарнинг таклиф этилиши биз учун муҳим янгилик, бошқалар учун эса ўрнак бўлувчи улуғ иш бўлибди, – дейди меҳмонлардан бири Қурбон Боймуродов. – Бундай ташаббус шу пайтгача ҳеч бир жамоада кузатилмаган деб ўйлайман. Бу алоҳида қунт, вақт талаб этади. Барча ота-оналар номидан банк раҳбариятига миннатдорлик билдираман. Узоғини кўзлаб олиб бораётган ишларига омад тилайман.

Шунингдек, учрашув давомида ота-оналар эътиборига банк фаолияти, унинг ютуқлари ҳамда келгусидаги мақсад ва вазифалари ҳақида тайёрланган видеоролик намойиш этилди. Байрам дастурхони ёзилиб, концерт дастури тақдим қилинди.

Унда Банк Бошқаруви раиси С.Аннакличев сўзга чиқиб, тадбирга ташриф буюрган меҳмонларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

– Банкимиз мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги энг фаол, энг барқарор молия муассасаси ҳисобланади, – дейди С.Аннакличев. – Бундай даражага етишишимизда сиз азиз устозлар ва ота-оналарнинг алоҳида ҳиссангиз бор. Шунинг учун сизларни ҳар қанча улуғласак, эъзозласак кам. Ташрифингиздан бошимиз кўкка етди.

Тадбир сўнгида Банк томонидан меҳмонларга эсталик совғалари ҳам улашилди.

Банк Ахборот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг