Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзсаноатқурилишбанк Халқаро молия корпорациясининг Глобал савдони молиялаштириш дастурига қўшилди

Ўзсаноатқурилишбанк Халқаро молия корпорациясининг Глобал савдони молиялаштириш дастурига қўшилди

Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорацияси (ХМК) Ўзсаноатқурилишбанкка мамлакат иқтисодиётини COVID-19 пандемияси таъсиридан ҳимоя қилишга кўмаклашиш билан маҳаллий экспортёр ва импортёрларни қўллаб-қувватлаш учун 20 млн. АҚШ доллари миқдорида савдони молиялаштириш линиясини тақдим этмоқда. Бу халқаро молиявий институтлар томонидан таъсис этилган Ўзсаноатқурилишбанк иштирокидаги савдони молиялаштиришга кўмаклашиш бўйича учинчи дастурдир.

Ўзсаноатқурилишбанк мамлакатнинг иккинчи йирик банки сифатида ушбу дастурга қўшилган ҳолда ўзининг филиаллар тармоғи, мижозлар базаси ва амалиёт тузилмасидан маҳаллий корхоналарнинг савдони молиялаштиришдан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришда қўллаши мумкин.

– Мазкур битимнинг имзоланиши Банкнинг турли иқтисодиёт сегментларида мижозларни янада қўллаб-қувватлаш бўйича жорий стратегияни яққол намоён этмоқда, – дейди «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Бошқаруви Раиси Сахи Аннакличев. – Валюта бозори либераллаштирилгандан сўнг, Банк савдони молиялаштириш йўналишидаги лойиҳаларни амалга оширишда ёрдам берадиган, шунингдек, кўплаб халқаро молия институтлари ва банклари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали молиявий ресурслар базасини кенгайтирадиган янги маҳсулотларни тақдим этиш чораларини кўрди.

ХМКнинг Марказий Осиё бўйича минтақавий менежери Кассандра Колберт таъкидлашича, савдо ўсишни рағбатлантиришнинг энг кучли усулларидан бири бўлиб, иқтисодий барқарорликни тиклаш ва пандемия даврида ишчи ўринларини сақлаб қолишга хизмат қилади. Ушбу битим Банкнинг ўзбек маҳсулоти импортёрлари, дистрибьютерлари ва экспортёрларини қўллаб-қувватлашга ҳамда иқтисодий ўсишнинг асосий омили ҳисобланган савдо секторини ривожлантиришга кўмаклашишга тайёр эканлигини кўрсатмоқда.

Маълумот учун, Халқаро молия корпорациясининг 5,5 млрд. долларлик Глобал савдони молиялаштириш дастури ривожланаётган бозорларда банкларнинг савдо мажбуриятларини кафолатлаш орқали хавфни камайтиришга ёрдам беради.

ХМКнинг мазкур дастури 2005 йилда ташкил этилган бўлиб, Халқаро молия корпорацияси савдо амалиётларини молиялаштириш бўйича 71 мингдан зиёд кафолатларни чиқарди. Бу билан турли секторлар, шу жумладан, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги сектори, соғлиқни сақлаш ҳам кўплаб бошқа соҳаларни ривожлантиришга кўмаклашади. Халқаро молия корпорациясининг савдони ривожлантириш борасидаги фаолияти доирасида дунёнинг 90 дан зиёд мамлакатида умумий қиймати 190 млрд. АҚШ долларилик савдо амалиётлари қўллаб-қувватланган.

Бугунги кунгача Банк Осиё тараққиёт банки ва Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг савдога кўмаклашиш бўйича дастурларида муваффақиятли иштирок этмоқда. Жумладан, Банк Осиё тараққиёт банкининг 2018, 2019 ва 2020 йиллардаги «Ўзбекистондаги энг фаол ҳамкор банки» сифатида ҳамда савдони молиялаштириш бўйича дастурлар доирасида 2020 йилда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг «Ўзбекистондаги энг фаол банк-эмитенти» деб эътироф этилган.

Банк Ахборот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг