«Ўзмиллийбанк»нинг 6 ойда қанча фойда олгани ҳақида маълумот берилди
«Ўзмиллийбанк» АЖ акциядорларининг умумий йиғилишида банкнинг 2022 йил I ярим йиллиги якунига кўра олган 985,96 млрд. сўм соф фойдасини тақсимлаш қарори қабул қилинди.
Унга кўра, акциядорлар I ярим йилликда олинган 985 млрд. 961 млн. сўмдан ортиқ соф фойдани тўлиқ банк капиталига йўналтиришга келишиб олишган.
Шунга кўра, банкнинг номинал қиймати 1 000 (бир минг) сўм бўлган 936 663 242 дона умумий қиймати 936 млрд 663,2 минг сўмлик эгасининг номи ёзилган оддий ҳужжатсиз шаклдаги қўшимча акциялари чиқарилади.
Акциядорларга дивиденд шаклида чиқариладиган акцияларга сарфланган маблағдан қолган 49,3 млрд сўм эса тегишли солиқ тўловларига йўналтирилади.
Қўшимча чиқарилаётган акциялар ёпиқ обуна орқали 2022 йил 26 сентябрь ҳолатига шакллантирилган реестрдаги акциядорлар улушларига мутаносиб равишда, яъни Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига 555,2 млрд. сўм ва Молия вазирлигига 381,43 млрд. сўм улушда жойлаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзмиллийбанк» АЖ 2019 йил 30 ноябрдаги ПҚ-4540-сонли қарорига асосан Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки негизида ташкил қилинган эди.
Банк таъсисчилари давлат номидан Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter