«Ўзмиллийбанк» АЖ кредит рейтинги даражаси ошди
«Moody's Investors Service» халқаро рейтинг агентлиги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолияти миллий банки» АЖ кредит рейтингини «Барқарор» прогнози билан «B1» дан «Ba3» га (Ўзбекистон Республикаси суверен рейтинги даражасига) кўтарди.
«Ўзмиллийбанк» АЖ кредит рейтингининг ошиши Ўзбекистоннинг суверен рейтинги кўтарилиши билан ифодаланади. Бунга иқтисодиётнинг барча соҳаларида амалга оширилган комплекс ислоҳотлар дастури, жумладан, банк тизими трансформацияси, мамлакатимизда инвестициявий муҳитни яхшилаш ва хорижий инвесторларни кенг жалб қилиш ҳисобига эришилди.
Банк кредит рейтингининг ошиши компаниялар самарадорлиги ва рақобатбардошлигини янада яхшилашга хизмат қилади.
«Ўзмиллийбанк» АЖ рейтингини оширишга активлар сифати яхшиланиши, банкнинг барқарор даромади, муносиб даражадаги капиталлашуви ва мижозларнинг кучли базаси муҳим омил бўлди.
«Moody's» агентлигининг таҳлилий ҳисоботига кўра, «Ўзмиллийбанк» АЖнинг кредит қобилияти прогноз қилинаётган муддатларда барқарор бўлади. «Ўзмиллийбанк» АЖ давлат банки ҳисобланиб, у сифатли банк хизматлари ва маҳсулотларини тақдим этиш, рақамли хизматлар соҳаларини кенгайтириш, инвестициявий ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш орқали мамлакатда кечаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаол иштирок этади. Буларнинг барчаси «Moody's»нинг жорий рейтингида ўз аксини топган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter