«Ўзбекнефтгаз»: «Қуйи Сургил» конида кунлик 820 минг куб метр табиий газ ва 1 тонна газ конденсати олинадиган қудуқ очилди
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Қуйи Сургил» газконденсат конидаги 26-сонли қудуқда бурғулаш ишларидан сўнг 4323-3873 метр оралиғига фильтр ўрнатилди.
Тезкор маълумотларга кўра, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, маҳсулдорлиги кунига 820 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.
Маълумот учун: «Қуйи Сургил» газконденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2018 йилда ишга туширилган.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter